Депутатлар ташаббуси: 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди

07.04.2021, 19:23

Депутатлар ташаббуси: 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ўз сайлов округи ҳудудидаги аҳоли вакилларининг мурожаатлари билан ишламоқда. Уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг март ойида депутат қабулхонаси ва аҳоли билан ўтказилган учрашувларда 27 нафар фуқароларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Даволаниш дори-дармон сотиб олиш ҳамда мулк солиғидан бўлган қарздорликни тўлашга ёрдам бериш юзасидан билдирилган 5 та мурожаат депутат ҳомийлиги асосида ижобий ҳал этилди.

Уй-жой қуришга ер ажратиш, яшаб турган уйини кадастр қилиш, ногиронлик нафақаси тайинлаш масаласида билдирилган 4 та мурожаатлар бўйича хуқуқий маслаҳат, тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари ш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган 18 нафар фуқаролар депутатлар бошқариб келаётган “Art soft tex” МЧЖ ишлаб чиқариш корҳонаси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар халқимиз турмуш фаровонлигини янада яҳшилашга хизмат қилмоқда.

  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+