“Саломатлик ойлиги” доирасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда

07.04.2021, 19:25

“Саломатлик ойлиги” доирасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда

Андижон вилоятида эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, ногиронлиги бўлган болалар Қўрғонтепа “Мурувват уйи” директори, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова ташаббуси билан айни тадбирлар партия вилоят, шаҳар, туман Кенгашларида, тадбиркорлик субъектларида ташкил этилмоқда.

Навбатдаги спорт тадбирлари ногиронлиги бўлган болалар Қўрғонтепа “Мурувват” уйида бўлиб ўтди. “Мустақилликнинг 30 йиллигига соғлом турмуш тарзи билан борамиз!” шиори остида ташкиллаштирилаётган эрталабки бадантарбия машқлари бу гал “Саломатлик учун 5000 қадам”, “Мусиқий гимнастика” ҳамда “Нафас машқлари”га уланиб кетди.

- Мазкур бадантарбия машқларини  аҳолига намуна сифатида доимий ташкил этишни режалаштирганмиз, - дейди муассаса директори Х.Халилова. – Партия Аёллар қанотининг фаол аъзолари бўлган ходимларимиз ташаббуси билан қатор янгидан-янги спорт машғулотлари билан шуғулланишни йўлга қўйдик. Эрта тонгдан муассаса жамоаси, соат 10 дан бошлаб эса имконияти бор тарбияланувчилар билан очиқ ҳавода спорт ўйинларини ўтказамиз. Бу эса соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этишда, соғломлаштириш ишлари қулоч ёйишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Ташкил этилаётган бундай спорт тадбирлари соғлик гарови эканлиги намунасидир.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+