O‘zLiDeP фаоллари “Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан” акциясини бошлади

07.04.2021, 19:26

O‘zLiDeP фаоллари “Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан” акциясини бошлади

Ёш авлоднинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини кучайтиришда китобнинг ўрни беқиёс. Бунга эса фақат ва фақат китобхонлик маданиятини юксалтириш орқалигина эришиш мумкин.

Самарқанд вилоят болалар кутубхонасида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида, “Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан” акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, O‘zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, партия “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, Самарқанд вилоят Ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирок этишди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда юртимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини янгилаш, аёлларнинг китобга қизиқишини орттириш ва мутолаа маданиятини юксалтириш учун китоб билан дўст қилишга қаратилган амалий ишлар кўлами ниҳоятда кенгайган.

– Шу кунларда "Китобхонлик ҳафталиги”нинг ўтказишдан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолаасини тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини шакиллантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш ҳамда вилоятимизда фаолият юритаётган кутубхоналар билан яқиндан таништиришдан иборатдир, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари Х.Ходжақулов.

Тадбир якунида кутубхонага партиянинг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси совға қилинди. Ташриф буюрганлар китобхонлик тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Самарқанд шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Мархабо Чулиева,

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+