Хусусий клиникада O‘zLiDePнинг қуйи бўғини очилди

07.04.2021, 19:27

Хусусий клиникада O‘zLiDePнинг қуйи бўғини очилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва Ургут туман Кенгашлари масъуллари тумандаги SATTOR MEDIKAL CENTER тиббий диагностика ва даволаш хизматлари марказида бўлишди.

Учрашувда мамлакатимизда хусусий мулкка, тадбиркорликка, хусусан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

- Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда, – дейди мазкур тиббий диагностика ва даволаш хизматлари маркази бош врачи Амонов Аъзам Абдуваҳобович.

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 26 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилган мазкур замонавий килиника 60 ўринли бўлиб, шу йилнинг январь ойида ўз фаолиятини бошлади, бугунги кунда 173 та ишчи ўрни яратилган мазкур даволаш марказида 18 та йўналишда туман аҳолиси, қолаверса қўшни туманлардан ҳам келаётган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, килиниканинг малакали мутахассислари нафақат вилоят балки хорижлик мутахассис шифокорлар билан ҳам доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани аҳоли саломатлиги йўлида муҳим омил бўлмоқда.

Учрашув давомида бу каби учрашувларни тиббиёт ходимлари ўртасида кўпроқ ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди ва SATTOR MEDIKAL CENTER тиббий диагностика ва даволаш хизматлари марказида O`zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 30 нафар ишчи-ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Жахонгир Хужамқулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+