Агротуризм учун қулай экобоғ
07.04.2021, 20:16
Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва томорқа хўжаликларини кўздан кечирди.
Бу галги ташриф Денов туманидаги «Намуна» маҳалласида жойлашган 32 гектар ер майдонидаги экобоғ ҳудудига бўлди. Бу ҳудуд кўчатчилик ва уруғчиликка мўлжалланган бўлиб, «Чағаниён агро томорқа хизмати» МЧЖ томонидан 64 хилдаги мевали ҳамда манзарали кўчатлар етиштирилмоқда.
А.Хаитов етиштирилаётган кўчатларни кўздан кечирди ва бу ерда агротуризм масканига айлантириш ниятида қилинган ишлар билан ҳам танишди.
Экобоғда туристлар учун махсус йўлаклар ҳам қилинган бўлиб, улар ушбу йўналиш бўйлаб, боғда парваришланаётган 30 га яқин мевали ва каштан, арчанинг липо, катальпа каби ноёб турларидан иборат манзарали кўчатларни томоша қилишлари мумкин бўлади.
Айтиш керакки, мазкур экобоғ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда етиштирилаётган кўчатлар шу йилдан бошлаб Тожикистон ҳамда Қозоғистон каби қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.
Спикер ўринбосари тадбиркорга кўчатлар учун зарур бўладиган ўғитларни тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда харид қилишда яқиндан кўмак берадиган бўлди.
Бундан ташқари, "Чағониён" маҳалласидаги Чағониён ва Водий кўчаларидаги фуқаролар томорқаларига ариқ суви тўсиб қўйилган, бу Денов туманидаги янги қурилган деҳқон бозори ҳудудидан ўтувчи сув ариғининг бозор ҳудудидаги авто эҳтиёт қисмлари дўконига сув ўтиб кетаётганлиги сабабли юзага келган. Натижада, ушбу сув ариғидан фойдаланиб келаётган маҳалланинг 105 та хўжалиги ва "Зохиршоҳ Ўралович" фермер хўжалигининг 36 гектар ер майдони сувсиз қолмоқда. Ушбу сув ариғини ўтказиб берилиши бўйича маҳалла фуқаролари мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаати Спикер ўринбосари томонидан назоратга олинди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди
17.04.2024, 22:12
-
Депутат деҳқон бозорларда нарх-наволарни ўрганди
17.04.2024, 17:21
-
Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар
17.04.2024, 15:40
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Сайхунободда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қилинаётган ишларни ўрганяпти
17.04.2024, 13:20
-
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш учун янги имкониятлар яратилмоқда
16.04.2024, 18:26
Фикрингизни қолдиринг