Кластер эгаси қалампирларни Россияга экспорт қилмоқчи

08.04.2021, 17:55

Кластер эгаси қалампирларни Россияга экспорт қилмоқчи

“Музработ томорқа хизмати” МЧЖ кластерининг 75 гектар ери бор. Майдоннинг 1 гектар жойига иссиқхона қурилган бўлиб, унда қалампир етиштирилмоқда. Кластер раҳбари Олимжон Хуррамовнинг айтишича, ҳозирда етиштирилаётган қалампирларни Россия давлатига экспорт қилиш учун шартнома ҳам имзоланган. Килограмини 10-15 АҚШ долларида сотишни мўлжаллаяпти.

Кластернинг бошқа майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сабзавотлардан ташқари дуккакли маҳсулотлар ҳам етиштирилади ва улар Россия, Афғонистон, Покистон ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. 2021 йилнинг ўзида экспорт қилинган маҳсулотлар 500 минг АҚШ долларига етди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур кластер иссиқхонасини бориб кўрди.

Шунингдек, тадбиркор томонидан қурилаётган 2,5 тонна сиғимга эга совутгич қурилишини ҳам кўздан кечирди.

А.Хаитов тадбиркорга кластер фаолиятини янада кенгайтириш борасида таклиф ва тавсияларини берди, тадбирикорни қийнаётган муаммолар ҳам эътибордан четда қолмади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+