Томорқа ер эгаларининг имтиёзлари тўғрисида савол-жавоблар бўлди

08.04.2021, 17:59

Томорқа ер эгаларининг имтиёзлари тўғрисида савол-жавоблар бўлди

Қизилтепа тумани “Кулолон” МФЙ да А. Ғозиев ва Қ.Носировлар хонадонида шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш)га оид семинар ташкил этилди.

“Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу маҳорат дарсларига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва ЎзЛиДеП Қизилтепа туман бўлими томонидан ташкил қилинди.

Помидор, бақлажон, бодринг, булғор қалампири, гармдори ва бошқа кўплаб сабзавот ва полиз маҳсулотлари ниҳолларини етиштириб, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида маҳалладошларию, Қизилтепа бозорини ниҳол билан таъминлаб келаётган ҳар иккала томорқачи ҳовлисининг катта қисмида иссиқхоналар ташкил қилган. Ўғил-қизию, набиралари билан биргаликда “тупроқни тиллога”айлантирмоқда.

- Биз ниҳол етиштириб сотамиз, ниҳолларимиз тугагач, келаси мавсумни пойлаб, ерни  бекор қолдирмаймиз. Иссиқхонамиз баҳорги иссиқхона бўлиб, кўчатларни сотиб бўлгач, уни йиғиштирамиз, ёз мавсумида қуёшнинг табиий ёруғлиги ва иссиқлигидан фойдаланиб томорқадан яна икки марта ҳосил олаверамиз”, - дейди Қўзи бобо Носиров. Помидор ва булғор қалампири кўчатларини 350-400 сўмдан сотаётган А.Ғозиев эса  йиллик даромади фақат кўчатнинг ўзидан 20 миллион сўмдан ошишини, ниҳолдан бўшаган томорқасига хонадони учун  рўзғорлик экин-текинларини қилаётганини айтиб, томорқа билан доимий ишланса, бир оилани бемалол боқиб, кам-кўстини тўлдиради.

“Кулолон” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирганлар учун ташкил этилган маҳорат дарсларида бу тажрибали икки деҳқон томонидан сабзавот ва полиз маҳсулотларини ерга қадашдан тортиб, ундан мўл ҳосил олишгача бўлган барча-сир-асрорлар  ўргатилди.

Шунингдек, семинар давомида томорқа хўжалиги шахсий томорқа ер участкаларида меҳнат фаолияти эркинлиги, томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги ва айнан шунинг учун ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмаслиги, томорқа хўжалиги юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкаси эгасининг ва оила аъзоларининг шахсий меҳнатигагина асосланиши, томорқа хўжаликларининг ҳисоби фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш орқали юритилиши таъкидланди.

                                          O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    916
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+