Томорқа тажрибалари оммалаштирилмоқда

08.04.2021, 18:19

Томорқа тажрибалари оммалаштирилмоқда

O`zLiDeP Жомбой туман Кенгаши фаоллари туманидаги “Ширинкент” маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Томорқа хўжалиги тўғрисида” ги Қонун мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича тумандаги томорқачилик ва фермерлик йўналишида қизиқиши бор ёшлар билан очиқ мулоқот ҳамда тажрибали томорқачи тажрибаларини оммалаштириш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Шу маҳаллада яшовчи  Маматов Мирали 10 сотих томорқасида оиласи билан  иссиқхона ташкил қилиб, 4 йилдан буён уч маротаба ҳосил олишга эришиб келмоқда. Таморқада 4 йўналишда иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб помидор, бодиринг, кўкатлар етиштирмоқда, аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли полиз экинлари етиштириб  бермоқда.

Хар бир иссиқхонада 700-750  туб кўчат экилиб, ҳар  бир кўчатдан  3-4  кг дан ҳосил олиб, йиллик даромади 20 -30 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари томорқасидаги ихчам иссиқхоналарда 1 млн дан ортиқ помидор, булғор қалампири, карам, бақлажон каби сабзавот кўчатлари етиштириб, бозорга чикаришни режалаштирган.

Тадбиркоримиз келажакда водийдан Олтиариқлик узум етиштирувчи тадбиркорлар билан ҳамкорликда томорқасининг бир қисмига узумзор ташкил қилиш ниятида эканлигини билдирди.

 Насиба Мўминова

O`zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+