Депутат кўмаги билан хотин-қизлар ишли бўлди

08.04.2021, 18:21

Депутат кўмаги билан хотин-қизлар ишли бўлди

Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Орият” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳунарманд-тадбиркор Юнусова Наима фаолияти билан танишилди.

Унда Спикер ўринбосари, OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, OʻzLiDeP вилоят ва туман Кенгаши раҳбарлари қатнашди.

Депутат А.Муҳаммадиевнинг кўмаги билан тадбиркор томонидан маҳалладаги бўш турган объектни нол балансида тасарруфига олиб, 60 млн сўмлик банк кредити эвазига тикувчилик цеҳи ташкил қилган.

Бугунги кунда тадбиркор ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда маҳалладаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил қилиб 10 нафар хотин-қизларга тикувчилик сирларидан сабоқ бермоқда.

Тадбиркорга бу тажрибасини оммалаштириш орқали ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларни жалб этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Ушбу тадбиркорлик субъекти келажакда “Орият” маҳалласи “драйвери” сифатида кўрилаётган тадбиркор ўз ишлаб чиқариш корхонасида аёллар ва болалар кийим-кечагини ишлаб чиқараётган бўлиб, бошланишага 6 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаб келмақда.

Шу маҳалладан сайланган туман депутати А.Мухаммадиевнинг таъкидлашича, маҳаллада бундай тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш ортидан маҳалладаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни бандлиги таъминланади.

OʻzLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    814
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+