“Депутат ва ёшлар” учрашувида Дўстлик тумани ёшларининг муаммолари ҳал этилди

09.04.2021, 18:05

“Депутат ва ёшлар” учрашувида Дўстлик тумани ёшларининг муаммолари ҳал этилди

Айни дамда жойларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиядан сайланган депутатлар ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Шу мақсадда, O`zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи ва Дўстлик туман Кенгаши томонидан туман ҳокими Ш.Дарвешов билан “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбир давомида ёшлар томонидан кредит олиш, ишга ўтиш, субсидия ажратилиши, деҳқончилик қилиш учун ер олиш масалаларибўйича 15 мурожаатлар ўрганилди.

Маҳлиё Саварова ёшлигидан хунармандчиликка кўнгил қўйган қўли гул қизлардан. Айни дамда уйида ёш-қизларга каштачилик сирларини ўргатиб келмоқда. Аммо шароити йўқлиги боис  ишини йўлга қўйишга қийналиб юрган эди.

“Депутат ва ёшлар” учрашувида ҳунармандчиликнинг 5 та тури бўйича ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун жой ва маблағ сўраб қилган мурожаати эътибордан четта қолмади.

Депутат кўмагида унга маҳалладан жой ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун субсидия ажратиб бериладиган бўлди.

Ана шундай фаол ёшлардан бири Қодир Камолов спортнинг 6 та тури бўйича мураббийлик қилиб ўзининг сир асрорларини ёшларга ўргатиб келмоқда, фаолиятини янада кенгайтириши учун спорт анжомлари ва жиҳозлари керак. Аммо етарли маблағи йўқ.

Бу масала ҳам O‘zLiDePдан сайланган депутат, Дўстлик туман ҳокими Шавкат Дарвешов томонидан ижобий ҳал қилинди, маҳаллий бюджетдан  спорт анжомлари ва жиҳозлари  учун 100 млн.сўм маблағ ажратиб бериладиган бўлди.

Шунингдек тадбирнинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари тумандаги “Sangzor tekstil” МЧЖ кластери фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу кластерда 440 та доимий ва жами 1500 та мавсумий иш ўринлари яратилган. Келгусида мазкур кластер қошида яна янги ишлаб чиқаришлар ташкил қилиниб қўшимча иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда. Қўшимча яратиладиган янги иш ўринларига Дўстлик туманидаги “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш масаласи O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши депутатлари томонидан назорат қилиб бориладиган бўлди.

Холбек АСАДОВ,

O‘zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    886
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+