Избосканлик сафдошларимиз сони 70 нафарга ортди

09.04.2021, 18:07

Избосканлик сафдошларимиз сони 70 нафарга ортди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши ташаббуси билан туман газ таьминоти корхонасида “Мустақилликнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа билан!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “O’zLiDeP билан янги марралар сари борамиз!” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир партиянинг дастурий максад-вазифалари, устувор йўналишлари тарғиботини, жорий сиёсий йилда электорат олдига қўйилган долзарб вазифалар ижросини назарда тутувчи масалаларни ўзида ифода этди. Унда сўз олган вилоят Кенгаши Мафкуравий ташвикот-тарғибот бўлими мудири Муяссархон Умурзакова, Сиёсий таьлим маркази раҳбари Шуҳратбек Бозоровлар бугун партиянинг етакчи кучлари бўлган тадбиркорлар ва фермерлар мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлаётганини таъкидлаб, бу борада партиянинг ишбилармонлик муҳити ривожида тутган ўрнини мисоллар билан қайд этдилар.

-Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар, сиёсий жараёнларга қизиқишлар сафдошларимиз сони ортишига сабаб бўлди, - дейди туман газ таъминоти раҳбари Иқболжон Мамасиддиқов. – Албатта, аввало ишонч бўлиши керак. Бугун партия депутатларининг амалий ишлари ана шу ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин бўлмоқда.

Тадбир якунида ташкилотнинг 70 нафар ходими партия аъзолари сафига қабул қилиндилар.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+