Депутат эҳтиёжманд оилаларга тикув машинаси ҳамда мотокультиватор воситалар тарқатди

09.04.2021, 18:10

Депутат эҳтиёжманд оилаларга тикув машинаси ҳамда мотокультиватор воситалар тарқатди

Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш - бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат - фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган инсон.

Дарҳақиқат, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аъзоси Ҳайдар Ўроқов шундай инсонлардан бир. У киши энг аввало, халқ вакили. У аҳоли манфаатларини ифода қилади, таклиф, муаммо ва мурожаатларини тинглаб, шу асосда иш олиб боради, халқ ва давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Депутат Ҳ.Ўроқов туман аҳолиси ҳолидан доимий равишда хабар олиб турибди.

Жомбой туманида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини, доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш мақсадида туман ҳокимлиги ва депутатлар томонидан учрашув ўтказилиб турибди.

Туман ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллалардаги 20 дан ортиқ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, эҳтиёжманд оилаларнинг бир гуруҳига маҳаллий кенгашлар депутатлари учун ажратилган маблағ ҳисобидан тикув машинаси, мотокультиватор ва бошқа даромад топиш мумкин бўлган воситалар тарқатилди.

Албатта, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлардан тумандаги маҳаллалар аҳли миннатдор. Туман ҳокимлиги Ҳайдар Ўроқов каби катта ҳаёт тажрибасига эга, ўз ишининг ҳақиқий фидойиси ва маҳалла ривожи учун кечаю кундуз тинмай меҳнат қиладиган депутатларни доим қуллаб-қувватлайди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+