Касбида иссиқхонада бир дарахтда лимон, аплеьсин ва мандарин гуллади
12.04.2021, 15:55

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Касби туманида “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида томорқачилар иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Тадбир иштирокчилари тумандаги “Оққамиш” МФЙ ҳудудида яшовчи Абдураҳмон Худойбердиев томорқаси фаолияти билан танишишди. Аҳамиятли томони шундаки, томорқачи 10 сотих иссиқхонасида лимон етиштириб, ҳар йили 60 миллион сўм даромад топмоқда. Маҳорат дарси тарзида ташкил этилган тадбирда А. Худойбердиев иштирокчиларга томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Бўлажак томорқачилар иссиқхонада бир дарахтда лимон, апельсин ва мандарин гуллаб турганини кўриб ҳайратини яшира олишмади.
- Излаган имкони топади,- дейди томорқачи. –Буям қизиқишим маҳсули. Бундан 5 йил олдин иссиқхонага 200 туп лимон эккан,- эдим. Ҳозирги кунда лимонлардан йилига 5 тоннагача ҳосил олиб, ички бозорга чиқараяпман. Лимон кўчати етиштиришни ҳам йўлга қўйдим. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпман. Мендан кўпинча, томорқачиликнинг сир-асрорлари ҳақида сўрашади. Уларга мен чин кўнгилдан иш юритсангиз, қизиқишингиз юқори бўлса ва қилаётган ишингизга ўзингиз ишонсангиз албатта, муваффақият қозонасиз, деб жавоб бераман.
Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Асакалик томорқачи аёл 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад топмоқда
02.03.2023, 15:23
-
Термизлик томорқачи иссиқхонадан қандай даромад топишни яхши билади
28.02.2023, 18:51
-
Сариштали хонадонда барака бўлади
27.02.2023, 12:54
-
Янгиқўрғонлик оилавий тадбиркорнинг хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди
24.02.2023, 12:01
-
Нишонда “Иссиқхона маҳорат мактаби” ташкил этилади
20.01.2023, 15:59
Фикрингизни қолдиринг