Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

12.04.2021, 18:36

Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

Жондор тумани Халқ таълими бўлими мудири, O’zLiDeP депутати Латофат Беҳбудова ташаббуси билан туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида "Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам" шиори остида марафон ўтказилди.

- Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради, - дейди Халқ таълими бўлими мудири Л.Беҳбудова. - Шундай экан, ҳаётнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигимизга вақтида эътибор қаратиб, кунимизнинг маълум бир вақтини оиламиз ёки дўстларимиз билан пиёда юриш зарур. Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, педагог ходимларни, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб этиш ҳамда уларни жисмоний чиниқтиришдан иборат.

Тадбирда 500 нафардан ортиқ устоз ва мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар жалб этилди.

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+