Қурилиш соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

12.04.2021, 18:38

Қурилиш соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

 Юртимизнинг ҳар гўшасида   қурилаётган замонавий, кўп қаватли уй-жойларни кўриб кўзинг қувнайди. Олиб борилаётган бу қурилиш ва бунёдкорлик  ишлари  юртимиз  кўркига  кўрк қўшиши  билан бирга халқимизга қулайлик яратиб, аҳолининг уй-жойлар билан таъминланиш даражасини оширмоқда.  Янги қурилаётган  биноларга  маҳлиё  бўлиб, унинг сифати қай даражадалигига, пойдевори мустаҳкамлигига баъзан аҳамият бермаймиз. Турли тадбиркорлар томонидан қисқа муддатда қуриб битказилаётган бинолар архитектура ва қурилиш талабларига жавоб берадими,  қурилиш  ишларига  малакали  мутахассислар  жалб қилинганми қурилиш соҳасидаги қонунлар ижросини ўрганиб, мавжуд муаммоларни жамоатчилик назорати орқали ҳал қилишга кўмаклашиш мақсадида  O’zLiDeP Қонликўл  туман Кенгаши томонидан   тегишли соҳа вакиллари  ва депутатлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.   

 Бугунги кунда туманда жами  9 минг 267 та объектлар бор бўлса, шундан 8 минг 638 якка тартибдаги турар жойлар, 19 дона икки қаватли турар жойлар (501 квартира) 307 турар жой учун  ажратилган ер участкалари 629 нотурар жойларни ташкил этади. Бу борада  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги қарорига асос бугунги кунда филиал томонидан жами 162 дона бўш ер участкалари аниқланиб, “e-kadastr.uz” очиқ электрон картасига жойлаштирилди.  

Мулоқотлар  давомида  қурилиш соҳасидаги ишлар кенг муҳокама қилиниб, туман кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди. Депутатлар томонидан қурилиш соҳасида доимий жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга келишиб олинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+