Депутат назорати: Катта Найман маҳалласида ҚВП, дорихона, боғча йўқ, йўл ва ичимлик суви муаммоси мавжуд

12.04.2021, 18:41

Депутат назорати: Катта Найман маҳалласида ҚВП, дорихона, боғча йўқ, йўл ва ичимлик суви муаммоси мавжуд

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Қосимжон Қаршиев Пастдарғом туманидаги Катта Найман маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Катта Найман маҳалласи фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда туман ташкилотлари ходимлари иштирок этишди. Учрашув қизғин баҳс-мунозаралар асосида ташкил этилиб, Катта Найман маҳалласида мавжуд муаммолар юзасидан депутатга мурожаатлар қилинди.

Хусусан, Катта Найман маҳалласи Иттифоқ қишлоғида тоза ичимлик суви муаммоси аҳолини қийнаб келмоқда. Артизан мавжуд эмас. Маҳалла ҳудудида қишлоқ врачлик пункти ва дорихонанинг йўқлиги туфайли  қариялар ва беморларга оддий дори дармон олиш учун ҳам туман марказига бориш керак. Сайловчилар депутатдан маҳаллада қишлоқ врачлик пунктини қайта тиклаш масаласини вилоят даражасига кўтаришини сўрашди. Шунингдек, ҳудудда давлат мактабгача таълим муасссасаси йўқлиги сабабли дастурга киритиш таклифи сайловчилар томонидан кўтарилди. Катта Найман маҳалласи ҳудудидаги 1 км га яқин ички йўл ниҳоятда таъмирталаб ҳолатда бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Вилоят Кенгаши депутати юқоридаги масалаларга ўз фикрини билдириб, тегишли мутасадди ташкилотлар депутатлик сўрови орқали чиқишини билдирди.

Учрашувда туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда туман йўл қурилиш ташкилоти ходимлари томонидан сайловчилардан тушган саволларга батафсил жавоб беришди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+