O'zLiDeP фаоли Тойлоқдаги “Ёшлар” истироҳат боғида янги китоб дўкони очди

12.04.2021, 18:44

O'zLiDeP фаоли Тойлоқдаги “Ёшлар” истироҳат боғида янги китоб дўкони очди

Тойлоқ тумани марказидаги “Ёшлар” истироҳат боғида янги китоб дўкони очилди.

O'zLiDeP туман Кенгаш раиси, туман Кенгаши депутати З.Авазов тадбирни очиб, китобнинг инсон ҳаётида ва жамиятнинг ривожлантиришдаги тутган ўрни тўғрисида гапирди. Тадбирда туман ҳокимлиги, жамоат ташкилоти раҳбарлари ва фаоллари қатнашди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, замонавий услубда қуриб битказилган зиё масканида китобхонлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Яъни ташриф буюрувчилар нафақат китоб харид қилишлари балки, улар учун ташкил этилган алоҳида кутубхонадаги китоблардан бепул фойдаланишлари ва шу ернинг ўзида бемалол мутолаа билан машғул бўлишлари мумкин.

O'zLiDeP аъзоси тадбиркор Моҳира Музаффарова китоб дўконида олти нафар ёшларни иш билан таъминлади.

  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+