Сардобада Депутат ва ёшлар учрашуви бўлди

12.04.2021, 18:45

Сардобада Депутат ва ёшлар учрашуви бўлди

O’zLiDeP Сардоба туман Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилфуза Абдусатторова, туман Кенгаши депутати Гўзал Бердиярова, партия фаоллари, ўқитувчи-педагоглар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, тадбиркор бўлмоқчи бўлган ёшларга, хозирда қишлоқ шароитида кўплаб инновацион, замонавий лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Ёшлар ўқиб-ўрганиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун айни пайтда қабул қилинган Давлат Дастурида кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани, режалар айтилгани ҳақида батафсил гапириб берилди.

 Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган. Зеро, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Учрашув сўнгида ёшларни қизиқтирган барча саволларга депутат ва партия фаоллари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Фарманова Дилфуза

O’zLiDeP  Сардоба туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+