Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

13.04.2021, 09:56

Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

2021 йил 1 апрелда Президентимиз томонидан тасдиқланган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун айни муддао бўлди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Иштихон туманининг Бешариқ маҳалласида бўлиб, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида томорқачилар иштирокида тадбир ташкил қилинди.

Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси бор куч ва салоҳиятини сафарбар этади. Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйган ҳолда, уйма-уй юриб уларни қийнаётган масалаларни ҳал этади, уларга яқин дўст бўлиб, маҳаллалар билан елкама-елка ишлайди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов тумандаги Бешариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Нурали Султонов томорқаси фаолияти билан танишишди.

Нурали Султонов тадбир иштирокчиларига томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Томорқасининг 6 сотихли иссиқхонасида кўчатчилик ташкил этган бўлиб, етиштирган помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўчатларидан 25 миллион сўм даромад топаётганлигини иштирокчиларга айтиб ўтди.

- Излаган имкон топади, - дейди маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Шохиста Холмуродова. - Ҳозирги кунда ҳар бир хонадон йилига 35-40 минг дона кўчатни ички бозорга чиқараяпти. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпти. Энди аҳолимиз етиштирган маҳсулотини ўзи хоҳлаган нархда сотиши, керак бўлса, экспортга чиқариши мумкин бўлади. Бу эса бозорларимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлиши ва рақобат муҳити шаклланиши учун муҳит яратади.

Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+