Депутат маҳаллабай юриб аҳоли муаммоларини ўрганди

13.04.2021, 15:07

Депутат маҳаллабай юриб аҳоли муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ибрагимова халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида Бувайда туманида ўз сайловчилар билан мулоқот қилиб келмоқда.

Халқ вакили маҳаллама-маҳалла юриб, ўз сайловчиларнинг мурожаатларини тингламоқда, ҳудудда йиғилиб қолган қатор муаммоларни мутасаддилар билан биргаликда ҳал этиш йўлларини изламоқда.

Учрашувлари давомида депутат “Янги қадам” ва “Қум” МФЙда аҳоли билан учрашди, дарду ташвишини тинглади. Мулоқотда маҳалла кўчаларини асфальт қилиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, болалар учун ўйин майдончаларини барпо қилиш, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш каби мурожаатлар келиб тушди.

Мутасадди раҳбарлар кўмагида ушбу икки маҳалла “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, аҳоли учун барча шарт-шароитлар яратиб бериладиган бўлди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларниyu бандлигини таъминлаш масаласи ҳам ўрганилди, тегишли мутасадди раҳбарлар орқали босқичма-босқич ушбу дафтарлардан чиқариб боришга келишиб олинди.  

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+