Депутат кегейлилик 2 нафар ёшга мотоблок олиб берди
13.04.2021, 15:11
O'zLiDeP депутатлари “Депутатлар маҳаллада – муаммолар ечими сари” лойиҳаси доирасида ўзлари сайланган ҳудудларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Айдос Тўремуратов ҳам ўзи сайланган ҳудуд “Жузимбоғ” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.
“Жузимбоғ” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган Илхам Хамидуллаев ва Қарлибай Сейитовлар анчадан буён уйда ишсиз ётганди.
Депутат икки нафар ишсиз ёш билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг деҳқончиликка қизиқиши борлиги, сармоя йўқлиги боис кредит асосида мотоблок олиб, томорқачилик билан шуғуланиш нияти борлигини айтишди.
Депутатнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетмади. “Микрокредит банк” туман филиали томонидан икки нафар ёшга кредит асосида “Зубр” мотоблоклари олиб берилди.
Мотоблок – ерни қайта ишловчи, экин экувчи, ариқ очувчи ихчам деҳқончилик техникаси, уни мини трактор билан солиштириш мумкин. Техникадан асосан катта экин майдонларини қайта ишлаш учун фойдаланилади, бунда инсон кучи ва вақт сарфини анчагина тежаш мумкин.
Ўзим ҳам ушбу техника орқали уй олди томорқа еримда деҳқончилик билан шуғулланмоқчиман, - дейди Илхам Хамидуллаев. – Қолаверса, маҳалламизнинг бошқа хонадон эгаларининг ҳам ерларига қайта ишлов бериш ишларида кўмаклашаман..
Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар ёшлар бандлигини таъминлашда ва ердан унумли фойдаланиб даромад олишига хизмат қилади. Айни пайтда далада иш қизғин бўлиб, кўзларида эртанги кунга ишонч акс этган йигит-қизларнинг фаоллигини кўриш мумкин.
Берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, даромад олиш мақсадида турли сабзавот кўчатлари ва уруғларини ерга қадаш ниятидалар.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг