Ҳар бир тадбиркорга биттадан депутат бириктирилди

13.04.2021, 15:12

Ҳар бир тадбиркорга биттадан депутат бириктирилди

Тадбиркор фаолиятини изга тушириб олгунча бир қатор тўсиқларни енгиб ўтишига тўғри келади. Баъзан шундай сунъий тўсиқларга дуч келадики, уни бартараф этишдан кўра, тадбиркорликни ташлаб юбориш осондек туюлади. Ана шундай пайтда тадбиркорга ким мададкор бўлади? Ким унинг дардини тинглайди?

O’zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасидаги амалий мулоқотларда шу саволларга жавоб изланди. Мулоқотлар мавзуси туманда давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги ҳамда бюрократик тўсиқлар ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари хусусида бўлди. 

Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан айтиб ўтилган муаммолар тегишли тартибда мутахассислар томонидан ўрганилиб, уларга тегишли тавсия ва йўл йўриқлар берилди. Шунингдек, ёш тадбиркорларнинг муаммосини ечишда ҳар бир тадбиркорга биттадан туман Кенгаши депутати бириктирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+