Депутат мактаб битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиб, ўз корхонасида ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйди

13.04.2021, 15:14

Депутат мактаб битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиб, ўз корхонасида ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”  Давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда эҳтиёжманд қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 17-Чорсу сайлов округидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Ғиёсиддин Бабаханов томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Депутат ташаббуси билан ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, мактаб ўқувчиларини умумтаълим мактабини тамомлагач касб-хунар эгаллашларига кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактаби битувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ёшларга бизнесни юритишнинг сир-асрорлари, давлат руйхатидан ўтказиш, кредит олиш ва солиқ тўлаш тартиб-тамойиллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ёшларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида депутат бошқариб келаётган «ART SOFT HOLDING» МЧЖ ва 4-сонли умумий ўртатаълим мактаби ўртасида Ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Унга кўра, ўқув жараёнига таъсир қилмаган холда, «ART SOFT HOLDING» МЧЖда ишлаш истагида бўлган мактаб ўқувчиларига мустақил таълим ва амалий-касбий кўникмалар олиши учун шарт-шароитлар яратиб беришда кўмаклашилади. Корхона томонидан меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, битирувчиларнинг амалий ва назарий билимларини текширгандан сўнг, уларни ишга жойлаштириш масалалари белгилаб олинди.

Бу каби учрашувлар округ ҳудудидаги мактабларда давом эттирилади.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    718
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+