O'zLiDeP фаол хотин-қизлар ва депутатлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказди

13.04.2021, 15:17

O'zLiDeP фаол хотин-қизлар ва депутатлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила мустаҳкам оила”, “O'zLiDeP кубоги” лойиҳалари доирасида “Спорт билан нафислик ва саломатлик сари” мавзусида партиянинг депутат аёллари ва фаол ёш қизлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбир “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, аёлларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама жисмонан баркамол етук қизларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қошидаги “Локомотив” марказий  жисмоний спорт клубида бўлиб ўтди.

Партия фаолалри спортнинг 4 та йўналиши бўйича баскетбол, шахмат-шашка, дартс ва эстафета турлари бўйича беллашдилар. 

Мусобақа сўнгида барча иштирокчи аёлларга партиянинг эсталик совғалари ва дипломлари топширилди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+