Талабаларнинг сиёсий фаоллигини оширишда очиқ мулоқотларнинг ўрни катта

13.04.2021, 15:36

Талабаларнинг сиёсий фаоллигини оширишда очиқ мулоқотларнинг ўрни катта

Шу мақсадда куни кеча O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашига партия фаолияти ва мақсад-вазифаларини яқиндан англаш, партиявий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Урганч давлат университетининг 1-босқич амалий психология таълим йўналиши рус гуруҳи талабалари ва гуруҳ мураббийлари ташриф буюрдилар.

Бугунги кунда ёшларнинг комил шахс сифатида шаклланишида нафақат илми билимлар, балки сиёсий билимларни ҳам мукаммал эгаллашлари, бугун жамиятимизда содир бўлаётган ўзгаришларга, олиб борилаётган ислоҳот ва янгиланишларга фаол муносабатда бўлишлари зарур.

Партия Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шухрат Атажанов ёшларга мамлакатимизда бугунги кунда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ва уларнинг мақсади, O’zLiDePнинг ғоя ва ташаббуслари, бунда ёшларнинг ўрни борасида муҳим маълумотлар билан таништирди.

Шунингдек, масъуллар партия тарафдорлари бўлган ёшларга яратилаётган имкониятлар ва O’zLiDeP лойиҳаларида ёшларнинг қўлга киритаётган ютуқлари борасида тушунтириш бердилар.

- O’zLiDeP фаолиятига қизиқаман, бугун очиқ мулоқотда қатнашиб, қизиқишимни аниқ мақсадимга айлантирдим. Сабаб бугун менга партия бўлғуси психолог сифатида бошлаётган илмий изланишларимда ҳамкорлик қилишга шароит яратиб берадиган бўлди ва мен бугун партия аъзолигига қабул қилиндим.  

Бундан ташқари мулоқот давомида ёшлар ўқишдан бўш пайтларида қандай қилиб ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари, ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, депутатлар фаолияти борасида ўзарининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

-“Олий таълимда таҳсил олаётган талабаларнинг қизиқишлари, ташаббуслари ва янги ғоялари жудаям кўп. Педагог сифатида бу мени қувонтиради. Биз эса уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда мана шундай мулоқотларни уюштиришдан, шу орқали ёшларнинг илмий, сиёсий ва дунёвий билимларини оширишдан чарчамаймиз. Зеро, жамиятимиз эртанги ва унинг истиқболи мана шу ёшлар қўлида”, - дейди УрДУ Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси Сабохат Қабулова.

Мулоқот якунида 25 нафар ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар ва “Ёшлар қаноти” заҳирасига киритилдилар.

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши фаоли,

УрДУ Педагогика ва психология

кафедраси ўқитувчиси.

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+