Депутатлар талаби билан ноқонуний йўл белгиси олиб ташланди

13.04.2021, 15:38

Депутатлар талаби билан ноқонуний йўл белгиси олиб ташланди

Хўжаобод туман марказидаги “Тўхташ тақиқланади 500м” йўл белгиси нотўғри қўйилганидан ҳайдовчилар жабр кўраётганди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва ҳайдовчиларнинг мазкур муаммо бўйича партия туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳига қилган мурожаатлари юзасидан соха масъуллари иштирокида  ўрганиш ўтказилди.

Ушбу ўрганиш якунида туман йўл аракати хавфсизлиги гуруҳи мутасаддиси мурожаатчиларга жавобан йўл белгисидаги “500 м.”ни “15 м.”га алиштириб беришга ваъда берганди. Афсуски, орадан 2 кун ўтиб ушбу белги факатгина “50 м.”га алмаштирилди. Гуёки мутасадди ёш болани овутгандек, мурожаатчиларни авраб куйди бу билан...

Бирок тиниб-тинчимас, сайловчилари манфаатларига камарбаста депутатлар яна тадбиркорлар эътирозига дуч келдилар. Тўғри-да, турли важлар ортига беркитилаётган алдов кимга керак?

Халк депутатлари Хужаобод туман кенгаши депутатлари Д.Алматов ва Э.Абдураимовлар туман “Автойўл” мутасаддиси иштирокида ушбу ҳолатнинг нечоғли қонунийлигини батафсил ўргандилар. Натижада ушбу йўл белгиси туман маркази яқинида автомашиналар учун тураргох бўлгунга қадар умуман олиб ташлаш зарурати маълум бўлди. Натижада “Тўхташ тақиқланади 500 м.” йўл белгиси олиб ташланди.

 OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+