Шаҳрихонда депутатлар “Кўзи ожизлар жамияти” аъзоларига саховат кўрсатди

13.04.2021, 15:39

Шаҳрихонда депутатлар “Кўзи ожизлар жамияти” аъзоларига саховат кўрсатди

O’zLiDeP Шахрихон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Саёҳат” тантаналар саройида “Эъзоз ва эътироф сизларга!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. “Мустақиллик инсон қадрини юксакка кўтарди!” шиори остида тумандаги “Кўзи ожизлар жамияти” аъзолари учун ташкил этилган мазкур тантанали тадбир аввалида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ҳар бир инсон қадр ва эъзозга муносиб эканлигини алоҳида қайд этди.

-Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида, аввало, инсон қадри, манфаатлари мужассамлигини ҳар қадамда ҳис қилишимиз зарур, - дейди парламент вакили О.Отахонова. – Сайловчиларимизнинг ҳам ирқи, насаби, миллати, соғлиги, имкониятидан қатъи назар эътибор ва ғамхўрликни ҳис қилишлари учун ҳаракат қилишимиз лозим. Уларга зарур меҳр, эътибор, ғамхўрликни аямаслигимиз керак.

Жамият жамоаси ва аъзолари учун ёзилган байрам дастурхони тадбирга янада файз бағишлади. Тантана давомида О.Отахонова томонидан қатнашчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Садоқатхон МАҚСУДОВА,

O’zLiDeP Шахрихон туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    822
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+