Ўзбекистон Европага 6200 турдаги маҳсулотни божсиз экспорт қилади

14.04.2021, 16:47

Ўзбекистон Европага 6200 турдаги маҳсулотни божсиз экспорт қилади

Ўзбекистон 10 апрелдан бошлаб GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотни божхона божисиз Европа Иттифоқи ҳудудига экспорт қилиш имкониятига эга бўлди.

Бу ўзгаришни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Оқдарё туманидаги “AFROSIYOB JEANS TEKSTIL” МЧЖда халқ депутатлари O`zLiDeP Кенгаши депутатлари билан муҳокама қилди.

Ҳозирда GSP+ схемасидан 9 давлат фойдаланмоқда. МДҲ давлатларидан яна Арманистон ва Қирғизистон ҳам бенефициар ҳисобланади.

GSP+ схемаси қатор мажбуриятларни ҳам юклайди. Масалан, мамлакат инсон ҳуқуқлари, экология, меҳнат ҳуқуқлари, самарали бошқарувга оид 27 та халқаро конвенцияларни самарали бажариш мажбуриятини олади.

 Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ўзбекистон томони иккита қонун - Жиноят ҳамда Меҳнат кодексларини қайта кўриб чиқиши жараёнига эътибор қаратаётганини расман маълум қилган.

Суҳбат давомида аҳоли тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида ер ажратиш, кредитлар бериш, инфратузилмаларга уланиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечиш бўйича доимий тизим яратиш мавзуси ҳам тушунтирилди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосаридан тўлиқ жавоб олди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

ахборот хизмати.

  • Кўрилди
    584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+