Депутат маҳаллада: жиззахлик 26 нафар аёлларга кредит ажратиладиган бўлди

15.04.2021, 09:37

Депутат маҳаллада: жиззахлик  26 нафар аёлларга кредит ажратиладиган бўлди

Жиззахда “Аёллар дафтари” га киритилган опа-сингилларимизнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни партиявий воситалар билан ҳал қилиш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

Мисол учун, Халқ депутатлари Жиззах шахар Кенгаши депутати Абдулазиз Хўжаков ташаббуси билан “Турон” маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га киритилган 26-нафар хотин-қизлар муаммолари ўрганилди.

Дастлаб, 9 хил соҳада фаолият олиб бориш учун 48 соатлик бепул бизнес кўникма дарсларига йўлланма олган ва уни муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш учун махсус сертификатлар топширилди.

Энди улар 3 йиллик  муддат ва 6 ойлик имтиёзли давр билан  AT "Халқ банки"нинг асосий ставкасида базавий хисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредит олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Шунингдек, ўрганиш давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Жойларда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бу каби амалий ишлари  давом эттирилмоқда.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+