O`zLiDeP вакиллари хонадонма хонадон юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

15.04.2021, 09:43

O`zLiDeP вакиллари хонадонма хонадон юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. O’zLiDeP томонидан жойларда партия электорати, ёшлар ва аёллар ўртасида шундай тадбирлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O`zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Самарқанд вилоятидаги учрашувлари доирасида Оқдарё туманидаги “Пичоқчи ёнғоқ драеф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.

- Айни пайтда цехимизда 10 нафар иш ўрни яратилган, асосан шу маҳаллада яшовчи ёшлар меҳнат қилишмоқда, - дейди “Пичоқчи ёнғоқ драеф” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шодёрхон Абдувоитов.

O`zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов корхона фаолияти билан танишар экан, тайёр бўлган маҳсулотни юқори баҳолади. Қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича зарур тавсиялар берди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши жойларда хонадонма-хонадон юриб, томорқа ер эгаларига ердан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уруғ, кўчат экиш, иссиқхона қуриш бўйича тегишли маслаҳатлар бермоқда.

Шундай тадбирлардан бири Оқдарё туманининг Пичоқчи маҳалласида бўлиб ўтди. Учрашувда Актам Ҳаитов иштирок этиб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да қайд этилган хонадонларга помидор, булғор қалампири кўчатлари ҳамда турли кўкатлар уруғлари тарқатди.

- Оилавий шароитимиз оғир, “Аёллар дафтари”га киритилганман, - дейди Сабохат Қаюмова. - Маблағимиз йўқлиги сабабли томорқамизда экин экишга қийналаётган эдик. Мана, масъуллар маҳалламизга келиб, кўчатлар беришди. Маҳалламиздаги ҳар бир хонадонга кириб, ҳол сўраляпти, кўмак бериляпти. Илгари бунақа ишларни тасаввур қилиш қийин эди.

А.Ҳаитовнинг қўшимча қилишича, полиз ва мевали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатишдан кўзланган мақсад аҳоли томорқасида полиз экинлари ва мевали дарахтларни кўпайтиришдан иборат. Етиштирилган сабзавот маҳсулотлари ички ва ташқи бозорга мунтазам чиқарилади.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+