Депутат ташаббуси: "Жаматак" МФЙда янги трансформатор ўрнатилди

15.04.2021, 10:07

Депутат ташаббуси:

Денов туманидаги "Жаматак" маҳалласида тез-тез электр энергиясида узилишлар рўй берарди. Бундан азият чеккан маҳалла аҳли ушбу муаммо юзасидан O'zLiDeP Денов туман Кенгаши депутати А. Холматовга мурожаат қилишди.

Депутат дарҳол маҳалла ҳудудига бориб, вазиятни ўрганди. Чунки муаммонинг сабабини билмай туриб, уни бартараф этиш мушкул-да.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, маҳалла ҳудудига ўрнатилган 250 Кв.лик трансформаторнинг имконияти етмас экан. Депутат тезда тегишли ташкилотларга сўровлар чиқарди ва бу ишни охирига етиш учун имкон ахтара бошлади.

Ниҳоят, кўп уринишлардан сўнг, депутатнинг  саъй-ҳаракати билан 250 Кв. кўп йиллар давомида кучсиз бўлиб ишлаган трансформатор ўрнига Энергетика вазирлиги томонидан янги замонавий 400 Кв. ли янги трансформатор ўрнатилди. Ҳудуд аҳолиси ҳамда  хонадонлар сони кўпайиб, электр энергиясига бўлган эҳтиёж ортгани боис узилишлар бўлган.  Эндиликда маҳалла аҳли бундан мамнун.

Агар ҳар бир халқ вакили шу тартибда фидойилик билан ишласа, яхши натижаларга эришиш мумкин. Шу билан бирга, одамлар ҳам ўзлари сайлаган депутатдан рози бўлишади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+