Шуртан газ-кимё мажмуасида ҳарбий қисм ёшлари билан учрашув ўтказилди

15.04.2021, 10:23

Шуртан газ-кимё мажмуасида ҳарбий қисм ёшлари билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимиздаги йирик саноат корхоналаридан бири - “Шуртан газ-кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” мавзуида ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. 

Дастлаб иштирокчилар корхона фаолияти билан танишишди. Бу ердаги ишлаб чиқириш цехларида газ қайта ишланиб, ундан бир неча турдаги маҳсулотлар ажратиб олинаётган жараёнларни бориб кўришди.  Шундан сўнг иштирокчилар БПТ томонидан ташкил этилган бадиий мусиқий тадбирга таклиф этилди.

-Мамлакатимиз нефт-газ саноатида етакчи ўринда турадиган мазкур мажмуага ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ёшларнинг келиши ва корхона фаолияти билан танишиш уларнинг юртимиз куч-қудрати ва салоҳиятига бўлган таассуротларини янада бойитади,- дейди ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича гуруҳ раҳбари Бахтиёр Бобожонов. – Келгусида бу каби учрашув ва мулоқотларни янада кўпайтирамиз.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ҳамда меҳмонлар партиянинг эсдалик совғалари  билан билан тақдирланишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+