Ёшларимиз бандлигини таъминлашда тадбиркорлар билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади

15.04.2021, 10:27

Ёшларимиз бандлигини таъминлашда тадбиркорлар билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади

Бугун тан олиб айтиш керак, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлашда барибир камчиликлар етарлича. Ҳатто айрим ҳудуд ва соҳаларда ёшлар масалаларига эътибор ҳали ҳам талаб даражасида эмас. Бу масалаларда ҳамда уларга ечим юзасидан жорий йилнинг 13 апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида атрофлича фикр юритилди. Унда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Бугун мамлакатимизда  йил номидан келиб чиқиб ҳам, ёшлар муаммоларини бартараф этиш бўйича тизимли иш ташкил этилмоқда. Хусусан, партия вилоят Кенгаши томонидан бу масалага алоҳида масъулият билан ёндашилмоқда. Ёшлар қанотининг ташаббускор фаоллари билан жойларда ташкил этилаётган турли акциялар замирида ҳам тарғибот билан бир қаторда ўз тенгдошлари бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадлари мужассам.

Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар агентлиги вилоят бўлимлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, ёш тадбиркор ва фермерлар билан мунтазам равишда бизнес-экскурсия, ўқув ва амалий семинарлар, мастер-класс машғулотлари ташкил қиляпмиз.  Мақсадимиз, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, интилишлари, қизиқишлари борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизм жорий этишдан иборат.

Йиғилишда айтилган яна бир фикр бизни жуда қувонтирди. Яъни, 1 майдан бошлаб ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Бу дегани тадбиркорлар билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади дегани. Уларга ишсиз ёшларимиз бандлигини таъминлаш бўйича таклифларимиз ижобий қўллаб-қувватланиши далилидир бу.

Йиғилишда билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлардан хулоса қилган ҳолда келгусида ўз йўналишимизда партия Ёшлар қаноти фаолиятини янада жонлантириб, янги лойиҳалар тақдимотини ишлаб чиқамиз, мазкур масалаларни бартараф этишга қаратилган акциялар ўтказамиз.

Элёрбек НИЯЗОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг

ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+