Бир гуруҳ солиқ ҳодимларини аёлларга бўлган муносабатини ҳеч қанақасига фаолияти билан боғлаб бўлмайди

16.04.2021, 23:02

Бир гуруҳ солиқ ҳодимларини аёлларга  бўлган муносабатини ҳеч қанақасига фаолияти билан боғлаб бўлмайди

Бу зўровон солиқ ҳодимлари, аёлларни кўчада қадрини топташдан олдин, қандай ташкилотда фаолият юритаётганидан ҳабардорми?

Куч ишлатар ташкилотда ишлаяпмиз деб ҳаёл қилган бу навқирон эркакларимизга Солиқ кодексида белгиланган айрим нормаларни эслатиб қўймоқчимиз.

Мазкур хужжатда Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд ҳужжатлари асосида давлат ижрочилари томонидан қўлланилиши белгиланган.

Бошқаларни қўя турайлик ўрнак бўлувчи давлат ташкилотида ишлаётган инсонларнинг нафақат хотин қизларга, балки ҳеч бир фуқарога бундай муносабатда бўлишини бирор важ билан оқлаб бўлмайди.

Рости шундай давлат идорасида ишлайдиган оддий фаросатдан ҳам мосуво мансабдор шахсларни ўзини номуносиб тутиши, қўлидан келганини қилиб, оғзига келганини гапириши ачинарли албатта.

Кўзингизни каттароқ очингда атрофингизга боқинг. Қонунчиликда белгиланган тартиблардан, этика қоидаларидан хабардор бўлмасангиз китоб варақланг, хеч бўлмаса диплом олгунча олган билмларни ёд этиб туринг.

Солиқ қўмитаси раҳбарининг масъулиятни ҳис қилиб бу ҳолат бўйича аниқ чоралар кўришини айтиб, халқимиздан узр сўраб муносабат билдириши яхши албатта.

Энг асосийси тизимда, бундай вазиятларни келгусида такрорланмаслиги учун аниқ чора тадбирлар белгилаб олиниши лозим.

Бу ҳолатга айбдор бўлганларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини талаб қиламиз.

Ҳамма раҳбарларимиз ҳам ҳар бир тумандаги, ҳар бир маҳалладаги тизими билан боғлиқ нафақат ижтимоий тармоқларда кўринаётган балки кўринмаётган муаммоларга, вазиятларга, ҳар бир ҳодимининг ноқонуний ҳатти ҳаракатларига жиддий ёндошиб, муносабат билдириб, вазиятни қаттиқ назоратга олишса, профилактик чоралар белгилаб олишса, бир қадар, бу каби ҳолатларни олди олинган бўларди.

Шаҳноза ХОЛМАХАМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+