Депутат маҳаллада: “Темир дафтар”дан 30 та оилани чиқаришда кўмаклашилди

16.04.2021, 15:00

Депутат маҳаллада: “Темир дафтар”дан 30 та оилани чиқаришда кўмаклашилди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари "Депутат маҳаллада - муамолар ечими сари" лойиҳаси доирасида жойларда бир қатор тадбирлар, мулоқотлар, сайёр қабуллар ташкил қилмоқда.

Фаол депутатлардан бири – Шерзод Бўстонов ва O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимлари билан биргаликда шаҳардаги “Бунёдкор” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Бугунги кунда мазкур маҳаллада  5978  нафар аҳоли истиқомат қилади. “Темир дафтар”га киритилган 33 та оиланинг 30 таси мазкур дафтардан чиқарилишида депутатларнинг ўрни борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ногирон ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар истиқомат қилувчи 3 та оила ҳам доимий эътиборда. Мисол учун,  Янги Гулистон кўчасида истиқомат қилувчи Туйғуной Қосимовага икки нафар ногирон фарзандларига саховат ёрдами ташкил қилинди.

Маҳаллада  “Аёллар дафтари”га 178 нафар аёллар киритилган. Сайёр қабул давомида уларни иш билан таъминлашда томорқачиликни, чорвачиликни, паррандачиликни ривожлантириш жуда қўл келишини ҳисобга олган ҳолда, 7 нафар оилага 25 донадан бепул товуқ берилган бўлса, деярли барча томорқаси мавжуд оилаларга уруғлик, кўчат ва бошқа масалаларда ҳомийлар ёрдами ташкиллаштириш муҳокама қилинди. Касб ўрганиш мақсадида 3 ойлик курсга юборилган 4 нафар аёлга ўз ишларини бошлаш учун кредит маблағи олишда ёрдам кўрсатиш ҳам бевосита депутат назоратига олинди.

“Ёшлар дафтари”га 87 нафар ёшлар киритилган бўлиб, ҳозирги вақтда уларни бандлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан ўндан ортиқ ёшлар 2021 йилда “Обод маҳалла” дастури бўйича “Бунёдкор” МФЙ биноси қурилишга жалб этилди.

Мазкур дастур доирасида тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан 255,0 млн сўмга 2 та (49 та хонадон) кўп хонадонли уй-жойларни қуриш хамда тадбиркорлар, ахоли ва хомийларнинг 175,0 млн сўм маблағлари хисобидан 47 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш кўзда тутилган.

Дастур доирасида 8 км йўлни таъмирлаш (асфальт бетон қопламаси) учун 4214,0 млн сўм маблағ йўналтирилади, шундан 4,6 км учун 2400,0 млн сўм республика бюджетидан, 3,1 км учун 1814,0 млн сўм махаллий бюджет маблағларидан ажратилади. Мазкур қурилиш - бунёдкорлик ишларига “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ишсиз маҳалла ёшларини жалб этиш, уларга меҳнат қилишлари учун етарлича шароитлар яратиб бериш ҳам доимий равишда депутатлар ва жамоатчилик назоратига олинадиган бўлди.

Акром ИСОМОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят

кенгаши бўлими мудири

  • Кўрилди
    1024
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+