Сайёр қабулда аҳолининг 15 га яқин мурожаатлари ижобий ҳал этилди

16.04.2021, 15:04

Сайёр қабулда аҳолининг 15 га яқин мурожаатлари  ижобий ҳал этилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари жойларда бўлиб “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “Темир дафтар”, Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишмоқдалар.

Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Феруза Нигматова ҳам Жиззах шаҳридаги бир неча маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди. Унда халқ ноиби билан бирга O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари  иштирок этдилар.

Тадбир давомида фуқаролар  15 га яқин масалалар ечими юзасидан халқ ноибига мурожаат қилишди.

Мурожаатчилардан бири - Баддиуззамон Алиев асаларичилик фаолиятини ташкил этиш учун Савдо саноат палатасининг бир ойлик курсида ўқиб сертификат олган. Яхши ният билан асаларичиликни ривожлантириш мақсадида 33 млн сўм миқдорида кредит олиш учун “АТБ Микрокредитбанк” Жиззах вилоят филиалига мурожаат қилган. Аммо, банк ходимларидан  яна “отангга бор, онагга бор” қабиладаги муносабат.

Депутат Баддиуззамоннинг мурожаатини депутатлик назоратига олиб, қисқа муддатларда ҳал қилишда ёрдам беришга ваъда қилди.

Жиззахлик МФЙ Шароф Рашидов кўчаси 18-уйда яшовчи  Гулчеҳра Умарова боқувчисини йўқотган, битта ўғли ногирон.  Бир ҳовлида учта оила яшайди. Яқинда ўғли ҳам вофот этган. Ушбу вофот этган ўғлидан қолган набиралари ва келинига уй олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала, Жиззах шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда  Жиззахлик МФЙ раиси томонидан назоратга олиниб, унга уй олиши учун субсидия ажратиб бериладиган бўлди.

 Қассоблик маҳалласида яшовчи Ёқубжон Зухуров кўзини даволатиш ва операция қилдириш учун ордер бермаётганлиги, кўзини операция қилдириш учун
4,5 млн сўм миқдорида моддий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Жиззахлик ва Қассоблик маҳалласи ҳамда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари Ё.Зухуровга моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Сайёр қабулдан сўнг депутат партия фаоллари ва мутасаддилар билан биргаликда, яқинда ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган, шаҳар кўчаларининг бирида чиқинди ташувчи машинанинг газ балони портлашидан жароҳатланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган 7 ёшли боланинг холидан хабар олди ва унга хайрия ёрдами кўрсатди. Шунингдек, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати шаҳардаги 29-меҳрибонлик уйида ҳам бўлиб, у ерда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Холбек Асатов,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+