Қўрғонтепада “Мустақилликнинг 30 йиллигига O’zLiDeP билан ҳамнафас!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди

16.04.2021, 15:05

Қўрғонтепада “Мустақилликнинг 30 йиллигига O’zLiDeP билан ҳамнафас!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ташаббуси билан партия Қўрғонтепа туман Кенгашида “Мустақилликнинг 30 йиллигига O’zLiDeP билан ҳамнафас!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. “Бугуннинг долзарб вазифалари партия фаоллари ва депутатлар нигоҳида” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбир халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлари, тумандаги партия тадбиркорлари, фермер ва фаоллар иштирок этдилар. Давра суҳбатида сўз олганлар жорий сиёсий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, партия олдидаги бу борадаги долзарб вазифалар ижросига жиддий ёндашиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида атрофлича фикр билдирдилар.

-Шунингдек, маҳаллаларда юритилаётган “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқаролар муаммоларини бартараф этишда партия ролини кучайтириш, сайловчилар ишончи ҳар доим муҳимлиги борасида ҳам ўзаро мулоҳазаларимизни ўртоқлашдик, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нафисахон Мусаева. – Албатта, мамлакатимиз тараққиётида, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида O’zLiDePнинг аҳамияти ва муносиб ҳиссасини мустаҳкамлашда халққа камарбаста бўлиш вазифамиз. Бунинг учун биздан фидойилик, ҳар қачонгидан фаоллик ва шижоат талаб этилади.

Давра суҳбати давомида партия туман Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотлари фаолиятларини жонлантириш юзасидан тегишли таклифлар билдирилди.

Хурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+