Наманганда “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурларнинг ижроси бўйича мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилди

16.04.2021, 15:34

Наманганда “Обод қишлоқ” ва

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурлар доирасида ҳамда "ёшлар дафтари", "аёллар дафтари" ҳамда “темир дафтар” бўйича Наманган шаҳрида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилди.

Муҳокамаларда "Обод маҳалла" дастурини амалга ошириш жараёнида коммунал соҳа вакилларининг сусткашликка йўл қўяётганликлари, давлат харидлари ташкил қилиш жараёнларидаги камчиликлар депутатлар томонидан танқид остига олинди. Бундан ташқари,  йўлларни асфальт қилиш жараёнида дастурга киритилган манзилли рўйхатлар бўйича нотўғри манзиллар шакллантирилганлиги юзасидан эътирозлар билдирилди.

Депутат Анвар Исомиддинов томонидан Коммуникация соҳалари бўйича жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи туннел ташкил қилиш ва буни “Наманган тажрибаси” сифатида қўллаш таклифи берилди. Чунки сўнги йилларда коммуникация тизимини таъмирлаш анча маблағ талаб қилмоқда. Бу таклиф Электр, сув тармоғи корхоналар томонидан маъқулланди. Агар тармоғ якка ҳолатда тортилса, қимматга тушиши мумкинлиги  таъкидланди.

Йиғилиш натижасига кўра, “Обод маҳалла” дастури ва инвестиция  дастурлар ҳамда Наманган шаҳар ички кўчаларини таъмирланишида ажратилган 130 млрд. сўм маблағ юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, “ёшлар дафтари”, “аёллар дафтари” ва “темир дафтари” рўйхатидаги фуқаролар билан тизимли иш ташкил этиш, бу ишларни амалга оширишда барча депутатлар фаол иштирок этиш лозимлиги таъкидланди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+