Икки авлод учрашуви

16.04.2021, 15:37

Икки авлод учрашуви

O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ташаббуси билан туман Маданият бўлими ҳамкорлигида тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида
“15 апрел – маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан “Икки авлод учрашуви” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга туманда маданият соҳасида кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган ёшлар таклиф этилди.

Тадбир жараёнида маданият ва санъат соҳасида нафақат туманимиз, балки вилоят ҳамда республикада таниқли бўлган фахрий устозлар хотираси ёдга олинди. Уларнинг меҳнат фаолиятидан видеороликлар намойиш этилди. Шундан сўнг етти нафар фахрий устозларга маданият бўлимининг эсдалик совғалари топширилди. Тантанали кечада 8-сонли Мусиқа мактабининг ёш ижрочилари, маданият бўлими хонандалари ва устозлардан таркиб топган мусиқий ансамбль ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда 1970-йилларда Сайхунобод туманида ташкил этилган ва бугунги кунда эъзозда бўлган “Садбарг” ашула ва рақс фольклор ансамбили ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Дастур давомида узоқ йиллар маданият ва санъат йўналишида фаолият юритган бир гуруҳ санъат ходимлари, мусиқа мактаби ўқитувчилари ва ёш ижрочиларга O’zLiDeP Сайхунобод тумани Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдужаббор Эрназаров

  O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+