Ишсиз ёшларга 25 сотихдан ер майдони ва картошка уруғлари ажратиб берилди

16.04.2021, 15:38

Ишсиз ёшларга 25 сотихдан ер майдони ва картошка уруғлари ажратиб берилди

Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бирига айланган. Боиси, ҳозирги давр уларга зарур даромад манбаи яратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бизнесни бошлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этиш, бу борада жиддий чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Юртимизда аҳолининг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис, бугун ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси аъзоларининг асосий вазифасига айланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O`zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ва Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Пичоқчи, Кумушкент маҳаллаларида яшовчи 45 нафар ёшларга 25 сотихдан ер ажратиб бериш жараёнида иштирок этди. Уларга ўз деҳқончиликларини бошлаб олишлари учун янада қулайликлар яратиш мақсадида маълум миқдорда картошка уруғлари ҳам тарқатилди.

– Энди «Ёшлар дафтари» рўйхатига олинган бу йигит-қизлар деҳқончилик қилиб, йилда уч марта ҳосил олиш ҳаракатида ишлайди, оиласи даромадига ўз ҳиссасини қўшади, – деди А.Ҳаитов. – Бинобарин, ёшларнинг экин-текин қилишлари учун туман ҳокимлиги томонидан уларга картошка ва полиз уруғлари етказиб берилди. Ёш деҳқонларнинг яқин атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қилиши ортиқча харажатларсиз, вақтдан унумли фойдаланиб, кўпроқ меҳнат қилиш, даромад олиш имконини беради.

Суҳбат ва мулоқотлар жараёнида давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибордан мамнун ўғил-қизлар дастлаб картошка, сўнг дуккакли экинлар экишини айтиб, билдирилган ишончни оқлашга ваъда бердилар.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nodirbek2021-04-19 04:09:19

Bu yerni 1 chi marotaba yumshatib berishni fermer oladimi yo xar bir fuqoroning o'xi yumshatib oladimi yuqoridagi yoshlarga omad tilab qolasi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+