Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да ёшлар билан мулоқот ўтказилди

16.04.2021, 15:40

Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да ёшлар билан мулоқот ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими, O‘zLiDeP Сергели туман Кенгаши ҳамда Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) ҳамкорлигида “Ёшларни бандлигини таъминлашда O‘zLiDePнинг роли ва ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) мутахассислари, талабалар, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) 2012 йил 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг рамзи сифатида Корея Республикаси Ҳукумати томонидан KOICA орқали берилган грант ёрдамида ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда ишсиз юрган ёшлар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу ўқув марказига йўлланма орқали бепул касб-ҳунар ўргатишга жалб этилади. Ёшлар 8 ойдан 6 ойгача ушбу марказда ўқитилади ва 2 ой амалиёт ўташади. Ўқувлар 4 та йўналишда олиб борилиб, машинасозлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот-технологиялар, электрон автоматлаштириш каби соҳаларда касб ўрганишади. Бир йил давомида 720 нафар ёшлар қабул қилинади. 2012 йилдан ҳозирги давргача 5 минг нафар ёшлар турли касбларга ўқитилди. 100 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари билан шартнома тузилган. Ушбу ўқув марказини тамомлаган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш масаласи алоҳида назоратга олинади.

Мулоқотда O‘zLiDeP ёшлар қаноти қатор вазирлик ва корхоналар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, ишсиз ва муқим бир касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшларни аниқлаш, уларни турли касбларга ўргатиш, тажрибали тадбиркорлар иштирокида ўқув-семинарлар ташкил қилиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашда ҳам фаол бўлишлиги айтиб ўтилди.

O‘zLiDeP ва Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) ўқув маркази билан яқин ҳамкорликда ишлаш борасида келишувга эришилди. Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, галдаги қилиниши керак бўлган ишлар белгиланиб олинди. 

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1006
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+