Ёшлар бандлигини таъминлаш ва муносиб даромад олишига эришиш йўлида
16.04.2021, 15:41
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Фарғона Давлат университетида “Ёш тадбиркор – давлатга кўмакчи” мавзусида маҳаллий Кенгаш депутатлари, тижорат банклари, бизнес вакиллари ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда сўз олганлар куни-кеча давлатимиз раҳбари томонидан Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш, “Ёшлар дафтари”даги ёшлар учун ажратиб берилган кредитлардан тўғри фойдалана олишлари, мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа туришларида амалий кўмак бериш масалалари алоҳида таъкидланганини айтиб ўтишди.
Фарғона вилоят Бандлик бош бошқармаси мутахассиси Бобуржон Мусаев ёшларни касбга ўқитиш, касб-ҳунарли бўлишлари, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”даги юртдошларимизни ушбу дафтарлардан чиқариш бўйича субсидиялар асосида иссиқхоналар қуриб берилаётгани ва ёшлар қўллаб-қувватланаётганини эътироф этди.
Шунингдек, “Микрокредит” банк АТБ Фарғона вилоят филиали бош мутахассиси Илҳомжон Юсупов, АТ “Халқ банки” Фарғона вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Хуршиджон Жабборқуловлар банклар томонидан ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун берилаётган кредитлар бўйича маълумотлар бердилар.
Тадбирда Фарғона шаҳри “Шодиёна” МФЙда истиқомат қилувчи О.Рўзалиев иссиқхона қуриш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат “Микрокредит” банк АТБ Фарғона вилоят филиали томонидан қисқа фурсатда ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи А.Ҳожибоев ўқув маркази очишини ва бунда бино қуриш учун жой муаммо бўлаётганини айтди. Ушбу ёшнинг мурожаати шу ерда O'zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ш.Исламбеков томонидан депутатлик назоратига олиниб, ҳал этиладиган бўлди.
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ёшлар муамоларини ҳал этиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасидаги тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг