Депутатлик эшитуви: Хивада куз-қиш мавсумига тегишли ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

16.04.2021, 15:43

Депутатлик эшитуви: Хивада куз-қиш мавсумига тегишли ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

Ана шу саволга жавоб топиш, бу борада мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш чораларини кўриш мақсадида ташкил этилган Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида куз-қиш мавсуми таёргарлигига доир режалар юзасидан мутасадди ташкилотларнинг ахбороти тингланди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини таъминлаш, айниқса фуқароларнинг мазкур даврда шароитини янада яхшилаш ва совуқ фасллардан талофатсиз чиқишларига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш, аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим масканлари, тадбиркорлик субьектлари ва инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча жойларда газ, сув, электр энергияси ва шу кабиларнинг захиралари яратилганлиги, бу борадаги қурилиш-монтаж ишлари, уларнинг аҳолига вақтида етказилиш чораларини кўрилаётганлиги юзасидан 3 та масалага алоҳида аҳамият қаратилди.

Жорий йилда Хива шаҳарида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси янада яхшилаш мақсадида 17,1 км узунликдаги марказий сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Натижада Гулшан-2 маҳалласидаги 887 та хонадон ичимлик сувидан доимий фойдаланиш имконига эга бўлади. Шунингдек, сув тармоғи тортилган маҳаллаларда 3343 та хонадоннинг сув тармоғига улаш ишлари амалга оширилади.

Шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ахборотига кўра жорий йил кузгача 9 та маҳаллада 24,9 км электр узатиш тармоғи ва 8 дона тарансформатор пунктларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Шунингдек, шаҳардаги 162 та трансформатор  пунктлари кўздан кечирилиб, куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрланади.

Шаҳарни табий газ билан таъминлаш бўйича муаммолар бартараф этилиб,  қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан, 30 км газ тармоқлари босим остида синалади ва тозаланади. 15 км ер ости қувурлар ҳолати текширилади. 10,2 км газ тармоқлари бўёқланади ҳамда 504 дона ГРПлар техник кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш мақсадида электр тармоқлари корхонаси томонидан 25,7 млрд сўмлик, сув таъминоти корхонаси томонидан 29 млрд сўмлик, шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан 81 млрд сўмлик ишлар амалга оширилади. 

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.                                                                             

Садоқат Рўзметова,

O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+