O’zLiDeP УрДУ талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида иншолар танловини ўтказди

16.04.2021, 15:44

O’zLiDeP УрДУ талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида иншолар танловини ўтказди

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Урганч Давлат университетининг Филология факультети талабалари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида иншолар танлови бўлиб ўтди.  

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва барқарор этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда талабалар “Биз Ватанга нима бердик”, “Амир Темур буюк саркарда” мавзуларидаги иншолари ҳамда А.Навоий ижодига қизиқувчи талабалар ўртасида “Навоийхон талаба” кўрик-танловидаги иштироки ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳолаб борилди.

 Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.
Унга кўра Моҳичеҳра Рустамова “Биз Ватанга нима бердик” мавзусида ёзган иншоси 1 ўринга лойиқ деб топилган бўлса, “Амир Темур буюк саркарда” мавзусида ёзилган Дилрабо Юсупованинг ижоди учун юқори баҳо берилди. Шунингдек, Севинчой Аллаберганова Навоий асарлари билимдони эканлигини барчага исботлади.

Тадбир якунида ижодлари муносиб баҳоланган ва ғолибликни қўлга киритган талабалар партиянинг эсталик совғалари ва ташккурномалари билан тақдирланди.

Мушарраф Рахимова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши фаоли,

УрДУ Филоллогия  кафедраси ўқитувчиси.

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+