Чортоқлик фуқаролар билан мулоқот қилинди

16.04.2021, 15:45

Чортоқлик фуқаролар билан мулоқот қилинди

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгашининг “Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими” ҳамда ЎзЛиДеП Чортоқ туман Кенгаши томонидан туманнинг кўплаб жойларида тарғибот ишлари амалга оширилди. Туманнинг “Нурафшон” МФЙда маҳалла фаоллари билан учрашув ташкил этилди. O'zLiDeP вилоят Кенгаши ҳодимлари Элдорбек Жўраев ва Улуғбек Отахоновлар партиянинг устав-дастурлари ва асосий вазифалари ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. Маҳалла аҳли сиёсий партиялар фаолияти ҳақида етарлича маълумотга эга бўлди.

Шунингдек, Чортоқ тумани “Бешкапа” МФЙ да жойлашган “Исмоил лидер транс” МЧЖда ҳам партия фаоллари ва маҳаллий аҳоли ҳамда туман депутатлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати давомида маҳаллий аҳоли вакиллари давлатимизнинг сиёсий стратегияси, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва бошқа кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлишди. Маҳалла фаоллари партия ва унинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида етарли билим ва маълумотлар олишди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    836
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+