Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

16.04.2021, 17:14

Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Тил — давлат тимсоли, мулки ҳисобланади. Уни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Халқимиз азалдан ўз тилини муқаддас билиб, ардоқлаб келгани боиси ҳам шунда. Шу хусусиятлар туфайли тилимиз тарихнинг барча синовларидан эсон-омон ўтиб, бугунги ёруғ кунларга етиб келди.

Асосий бош қомусимизда ҳам давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Лекин ҳуқуқни қўллаш амалиётида давлат тилини татбиқ этиш билан боғлиқ муносабатларда айрим камчиликлар кузатилмоқда. Бу эса “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни тақазо этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги мамлакат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги ваколатлари назарда тутилмоқда. Қолаверса, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати кўзда тутилиб, мазкур қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти.

Халқ вакиллари мазкур ҳужжат юзасидан фикр билдирар экан, тил – миллатнинг маънавий бойлиги, муаммола воситаси эканлигини айтиб, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқулладилар.

  • Кўрилди
    985
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+