“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?

16.04.2021, 17:18

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасига  қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?

Йиғилишда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган 15 та давлат ташкилотлари ҳамда 100 дан ортиқ хусусий ташкилотлар томонидан республика ҳудудининг 80 фоизи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олинган. Эндиликда бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш чоралари кўрилмоқда.

Лекин ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишларида айрим муаммоларнинг мавжудлиги чиқиндилар билан боғлиқ самарали тизимни шакллантиришга, соҳага ихтисослаштирилган юридик шахслар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга тўсқинлик қилмокда. Хусусан, тўлов интизоми даражасининг пастлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритиш имкониятларини чекламоқда. Ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга тўсиқ бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 20-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида бу борада юзага келаётган муаммолар ечими ўз аксини топган.

Депутатларнинг фикрича, таклиф этилаётган лойиҳанинг қабул қилиниши қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича тўлов интизоми даражасини ҳамда ушбу соҳа ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини мустахкамлаш орқали асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга имкон беради.

  • Кўрилди
    1015
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+