Ичимлик сув ва канализация хизматларидан самарасиз фойдаланишга йўл қўйилмайди

16.04.2021, 17:26

Ичимлик сув ва канализация хизматларидан самарасиз  фойдаланишга йўл қўйилмайди

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2664-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Лойиҳада ушбу кодекснинг 2664-моддасига ўзгартириш киритиш, хусусан, мазкур моддадаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси сўзларига ўзгартириш киритиш орқали инспекциянинг амалдаги номини киритиш белгиланмоқда.

Жумладан, кодекснинг мазкур моддаси биринчи ва иккинчи қисмларидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси” деган сўзлар “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

Муҳокамалар давомида ушбу ҳужжатни қабул қилиш орқали ичимлик сув ва канализация соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, ичимлик сув ва канализация хизматларидан самарасиз фойдаланишни олдини олиш мумкинлиги айтилиб, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+