Миришкорлик 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

16.04.2021, 18:07

Миришкорлик 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Яқинда Миришкор туманидаги “Гулистон” МФЙ ҳудудида тикувчиликка ихтисослашган “Mirishkor tekstil group” МЧЖ ташкил этилиб, 100 нафар маҳаллий хотин-қиз иш билан банд этилди. Бу корхонада асосан турли кўринишдаги футболка, махсус кийим бош ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

- Корхонамиз енгил конструкцияли йиғма бинода жойлашган бўлса-да, 100 та замонавий тикув машинаси ёрдамида 100 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга,- дейди “Mirishkor tekstil group” МЧЖ директори Шавкат Олтинбоев. – Биз Қозоғистон ва Тожикистондаги ҳамкорларимизга шартнома асосида болалар ва эркаклар футболкалари тикиб бераяпмиз. Буюртма бўйича 20 минг дона Қозоғистонга ва 5 минг дона Тожикистонга кийим-кечак жўнатиш бўйича иш олиб бораяпмиз. Тумандаги бандликка кўмаклашувчи марказ билан ҳамкорликда хотин-қизларни қисқа курсларда ўқувини ташкил этганмиз. Энг муҳими, Гулистон, Чопиқ ва Ҳайитобод қишлоқларидан келиб ишлаётган хотин-қизларнинг қўли келишиб қолган.

Корхонада O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан жойларда партиянинг дастурий мақсад вазифаларини  халқ оммаси орасида кенг тарғиб қилиш, партия сафларини кенгайтиришга бағишланган “O’zLiDeP амалий ишлар партияси” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Унда корхона ишчи-хизматчилари фаол иштирок этишди ва партияга хайрихоҳлигини билдиришди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаиши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+