Маҳаллалар қошида “O`zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилмоқда

19.04.2021, 15:52

Маҳаллалар қошида “O`zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилмоқда

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида вилоят конференцияси бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Умидахон Исаева ҳамда партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттарова иштирок этиб, O’zLiDePнинг хотин-қизлар ва депутат аёллар билан ишлашдаги лойиҳалари хуссида атрофлича маълумот бердилар. Тадбир ташкилотчилари ҳамда иштиркчи хотин-қизларни ҳамкорликка чақирдилар.

- Жорий йилда ишлаб чиқилган “O`zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O`zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилади, - дейди Умидахон Исаева. -  Клуб орқали O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг фаолиятини оммалаштириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда партиянинг дастурий, ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳар бир маҳалла қошида маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этиш орқали партиямиз тарафдорлари сафини янада кенгайтириш, партиянинг истиқболли заҳира кадрларни тайёрлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали фуқароларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида иш олиб борилади. Конференцияда мазкур лойиҳа асосида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бўлимлари билан ҳамкорликда тизимли иш ташкил қилиш борасида фикрларимизни ҳам ўртоқлашдик.

Конференция давомида қатнашчиларнинг мавзу доирасидаги таклифлари ўртага ташланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    858
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+